Татаристонда “Алпомиш” спектакли намойиш этилади

Сақлаш
16:20 / 27.05.2025 46 0

Жорий йилнинг 9–22 июнь кунлари Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида NAURUZ-2025 халқаро театр фестивали бўлиб ўтади.

 

Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти мусиқали театри Ўзбекистон номидан қатнашади.

 

Фестивалда шунингдек Россия (Татаристон, Бошқирдистон, Олтой, Ёқутистон), Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжондан жами 15 дан ортиқ театр жамоалари иштирок этади.

 

 

Хабарга кўра, тадбирнинг махсус дастурида Жанубий Африка Республикаси, Греция, Туркия, Колумбия ва Россия театрларининг спектакллари ўрин олган.

 

Сирдарё вилояти мусиқали театри эса 15 июнь куни Усмон Азим қаламига мансуб “Алпомиш” спектаклини намойиш қилади. Асарни саҳналаштирувчи режиссёр – Валижон Умаров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//