
Жамият
Ўзгидромет берган хабарга кўра, бу йил ёз қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1–7 июнь кунлари республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин +35– +38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади.
Кейинчалик ой охиригача ҳарорат +33– +38 даражадан +25– +30 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ кунларда ҳарорат +39– +41 даражагача бўлади.
Биринчи ўн кунлик охирида, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда айрим кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Таъкидланишича, бу йил иссиқ кунлар апрель ойида ҳам кузатилганлиги сабабли, «Ушбу йилнинг ёз фасли қандай бўлади?» деган савол кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Ўзгидромет бу саволга жавоб бериш жуда мураккаблигини билдирди.
«Сайёрамизда содир бўлаётган глобал исиш ҳақиқатан ҳам ёзнинг жуда иссиқ бўлиш хавфини оширадиган омиллардан биридир.
Шу билан бирга, глобал исиш йиллараро юқори ўзгарувчанлик фонида содир бўлмоқда. Бу ҳар бир кейинги ёз фасли аввалгисига қараганда илиқроқ бўлади дегани эмас», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, океанлардан узатиладиган иссиқлик ҳам ҳаво ҳароратининг ошишига сабаб бўлади. Бироқ, бу иссиқлик бутун дунё бўйлаб қандай тақсимланишини айтиб бўлмайди.
«Ўзбекистонда ёз асосан қуруқ ва иссиқ бўлади – бу бизнинг Ўрта Осиё иқлимимизнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Бундан ташқари, сўнгги 50 йил ичида ёз фаслларида ўртача ҳарорат кўтарилишининг барқарор тенденцияси кузатилиб келинмоқда», дейилади хабарда.
Ўзгидрометнинг жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисоб-китобларига асосланган дастлабки баҳосига кўра, бу йилги ёз фаслининг ўртача ҳарорати меъёрдан бироз юқори бўлиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, ёзги мавсум давомида экстремал қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан жуда иссиқ об-ҳаво даврлари ҳам қайд этилади. Аммо ёз учун нисбатан қулай ҳарорат фонида иссиқнинг пасайиш даврлари ҳам кузатилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ