Туркиянинг собиқ президенти илк бор Ўзбекистонга келди

Сақлаш
09:39 / 27.05.2025 15 0

Туркия давлати собиқ президенти Абдуллоҳ Гул рафиқаси Хайриниса Гул билан биргаликда биринчи бор Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

 

Бу ҳақида собиқ раҳбар ўз Meta (Фаcебоок) саҳифасида маълум қилди.

 

“Турк-ислом тарихининг “олтин даври”га гувоҳ бўлган Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага биринчи марта ташриф буюряпман. Ўзбекистондаги ўзгаришлар, жонланиш ва тараққиёт мени лол қолдирди”, деб ёзди у ўз саҳифасида.

 

Собиқ президентга Ўзбекистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси, ҳозирда Сенатда қўмита раиси лавозимида бўлган Алишер Аъзамхўжаев ҳамроҳлик қилган.

 

Маълумот учун, Абдуллоҳ Гул 2007-2014 йилларда Туркиянинг президенти бўлган. У мамлакатнинг ўн биринчи президенти ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//