Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

Сақлаш
11:21 / 26.05.2025 32 0

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Давлат раҳбари сўзининг аввалида бугунги таҳликали ва ноаниқликларга тўла шароитда ҳар бир мамлакат, аввало, энг кўп иш ўринлари яратадиган соҳаларни ҳимоялаш чораларини кўраётганини таъкидлади.

 

Шу муносабат билан ташқи бозордаги тебранишлар шароитида 1 млнга яқин аҳоли ишлаётган тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимизнинг яна бир "драйвери" бўлиши кутилаётган заргарлик саноатига янги суръат бағишлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Хабарга кўра, ўтган 4 ойда саноат 6,3 фоизга ўсиб, 290 триллион сўмга етган.

 

“Бу – ҳозирги мураккаб шароитда ўз вақтида кўрилган чоралар натижаси. Лекин 29 та туманда ишлаб чиқариш 4,5 триллион сўмга камайган. Бу кичкина рақамлар эмас”, деди Президент.

 

Йиғилишда, шунингдек, миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

 

Шу мақсадда Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилиниши айтилди.

 

Бунда ушбу компания:

▪️ хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;

 

▪️ халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;

 

▪️ уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//