
Жамият
Ўзгидромет 30 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унда ёзилишича, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.
Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида, эртага (27 май куни) Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +27– +32, эртага +22– +25, 28–30 май кунлари +25– +30, баъзи жойларда эса +32 даражада бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +29– +31 даражада бўлади.
Эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23– +25 даражада бўлади.
28 май – чоршанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +28– +30 даражада бўлади.
29-30 май кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 29 майда кечга томон, 30 майда эса кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол вақти-вақти билан 12–14 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ