Экология вазирлиги фуқароларни огоҳликка чақирди

Сақлаш
13:26 / 25.05.2025 6 0

Фото: Газета.uz

 

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига кўра, 25 май куни мамлакат ҳудудида, асосан, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ноқулай об-ҳаво ҳодисалари кузатилиши мумкин, бу эса эътибор ва эҳтиёткорликни талаб этади.

 

Жумладан, шамол кучайиши ва чанг бўронлари содир бўлиши мумкин. Вазирлик бундай пайтда фуқаролардан эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда.

 

«Имкон қадар дарахтлар остида ва узоқ йиллик ёки қуриган дарахтлар яқинида бўлмасликка ҳаракат қилинг ва транспорт воситаларини бундай жойларга қўйманг, чунки кучли шамол бундай дарахтларнинг қулашига сабаб бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

 

Фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш зарурлиги айтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//