
Жамият
Ўзгидромет 25 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечқурун Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат +30- +35° бўлади.
Тошкент шаҳрида кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади мумкин. Ҳарорат +32- +34° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +22- +27° бўлади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ