
Жамият
Ижтимоий тармоқларда куни кеча “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Мудофаа вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.
«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт», дейилади муносабатда.
Вазирлик ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қилди.
Хабарга кўра, ушбу турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирлик республикадаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраган ва асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, воқеа Хоразм вилояти Янгиариқ туманида содир бўлган. Йиғиш пунктининг 31 ёшли ходими ҳодиса оқибатида вафот этган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ