«Ижтимоий ҳимоя кучайтирилмаса, 266 млн киши қашшоқлик домига тушиши мумкин» – Тадқиқот

Сақлаш
16:01 / 23.05.2025 4 0

UNESCAP (БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси) тадқиқотига кўра, Осиё ва Тинч океани минтақасида ижтимоий ҳимоя чоралари етарлича кучайтирилмаса, иқлим ўзгариши, демографик ўзгаришлар ва тез суръатли рақамлашиш сабаб 266 миллион киши қашшоқлик домига тушиши мумкин.

 

Энди минтақа ЯИМининг 6–9 фоизи салбий оқибатларга қарши курашиш мақсадида сарфланиши кутилмоқда. Айни пайтда ЯИМнинг 3,3 фоизи билан бу муаммонинг олди олиниши мумкин.

 

 Таъкидланишича, ҳозирда ҳар 3 давлатнинг биттаси томонидан ижтимоий ҳимояга сарфланадиган маблағ ЯИМнинг атиги 2 фоизини ташкил қилади.

 

Минтақа аҳолисининг 45 фоизи эса умуман ижтимоий ҳимоя билан қамраб олинмаган.

 

Мутахассислар ушбу муаммони ҳал этиш учун қуйидаги тавсияларни бермоқда:

▪️ Ҳамма учун универсал ва бадал тўланмайдиган ижтимоий ҳимояни жорий қилиш;

 

▪️ Ҳар қандай ҳаётий давр мобайнида (болалик, ҳомиладорлик, ногиронлик, кексалик) қўллаб-қувватлаш;

 

▪️ Узоқ муддатли барқарорлик ва инклюзивлик учун ақлли инвестиция қилиш.

 

«Юқорида эслатилган муаммолар Ўзбекистонда ҳам кузатилиши кутилмоқда. Ижтимоий ҳимояни кучайтириш орқали келажакдаги салбий оқибатлар бадалининг миқдорини бугун камайтириш мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//