
Жамият
“Тут ипак қурти пиллаларини буғлаш қурилмаси” номли ихтиро IAP 7903-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди.
Хабарга кўра, ихтиро қишлоқ хўжалигининг пиллачилик соҳасига тегишли бўлиб, пиллаларга дастлабки ишлов бериш базаларида қўлланилиши мумкин.
Республика шароитида пиллаларга дастлабки ишлов беришда энергия ресурслари сарфини камайтиришнинг асосий йўналишларидан бири қуёш нури энергиясидан фойдаланиш ҳисобланади.
Ушбу қурилма пиллаларга қуёш энергиясининг бевосита ва билвосита таъсиридан фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, пиллаларни табиий хоссаларини сақлаб қолиш, сарф этилаётган катта миқдордаги суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергияси каби энергоресурсларни тўлиқ иқтисод қилиш имконини беради.
Адлия вазирлиги, шунингдек, янгидан яратилган маҳсулотнинг қонуний асосда ҳимоя қилинишини ҳам тушунтириб ўтди.
"Агар ихтиро сифатида кўрсатилган объект янги, ихтиролик даражасига эга ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади", дейилади хабарда.
Бунда ҳар қандай соҳада:
▫️ маҳсулотга (хусусан, қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг турларига);
▫️ усулга (моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига) тааллуқли бўлган техник ечим ихтиро сифатида эътироф этилади.
Ихтирони рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали ариза топшириш мумкин.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ