Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
11:48 / 23.05.2025 8 0

Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг-навбатдан ташқари сессиясида шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани маълум-қилинди. 

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу лавозимга Маматқулов Абдулла Абдимўминович номзодини таклиф этди. Таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.

 

Маълумот учун, Абдулла Маматқулов 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

 

Меҳнат фаолияти давомида у “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, “Сурхондарёсувқурилишинвест” ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. 

 

Тайинловга қадар Маматқулов “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

 

 

Сессияда вилоят раҳбари туманнинг янги ҳокими олдига аҳоли турмуш даражасини ошириш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, ҳудудни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//