Ўзбекистон 9 та халқаро рейтингда ижобий ўсиш кўрсатди

Сақлаш
16:30 / 22.05.2025 8 0

Ўзбекистон халқаро рейтингда ижобий натижаларга эришмоқда. Жумладан, мамлакат тақдим қилинган 9 та рейтингда юқорилашга эришган.

 

Жумладан, республика Электрон ҳукумат ривожланиш индексида – 6 поғонага (63-ўрин), Глобал тинчлик индексида – 15 поғонага (60-ўрин), Очиқ маълумотлар индексида 16 поғонага (12-ўрин) юқорилаган.

 

Глобал стартап экотизими индексида эса мамлакат 12 поғонага кўтарилиб, 98-ўринга чиққан ва дунё бўйича энг яхши 100 та давлат қаторига кирган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Паспортлар индекси (3 поғонага, 65-ўрин), Статистик самарадорлик индекси (17 поғонага, 62-ўрин), Ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлиги рейтинги (17 поғонага, 70-ўрин), Логистика самарадорлиги индекси (11 поғонага, 88-ўрин) кабиларда ҳам яхшилаш қайд этган.

 

Парламентдаги аёллар рейтингида бўлса 13 поғона юқорилаган ва 38-ўринни эгаллаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//