
Жамият
Марказий банк I чорак учун аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини тақдим қилди.
2025 йилнинг март ойида истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровларда жами 2 900 нафарга яқин аҳоли қатнашган бўлиб, респондентлар, асосан, келгусидаги шахсий молиявий ҳолатларига нисбатан ижобий муносабат билдирган.
Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми расмий ойлик маошини асосий даромад манбаи сифатида кўрсатган. Томорқадан фойда кўрадиганлар ва бошқа соҳада даромад қиладиганлар кейинги ўринлардан жой олган.
Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йил IV чоракда қуйи ва ўрта даромадли тоифадаги респондентлар (3 млн сўмгача, 3-5 млн сўм ва 5-7 млн сўм) келгуси чоракда харажатларининг ошишини кутишмоқда. Шу билан бирга, юқори даромадлилар, яъни 10-15 млн сўм ва 15-20 млн сўмдан ортиқ даромадга эга респондентлар харажатларини амалга оширишда эҳтиёткорликни сақлаб қолмоқда.
Барча даромад гуруҳлари кутилмаларида харажатлар, асосан, уй-жой, таълим, автомобиль ва тўй маросимлари билан боғлиқ.
Жумладан, 18-30 ёшлилар асосан таълим, уй-жой таъмири, даволаниш ва бошқа харажатларни режалаштираётган бўлса, ўрта ёш вакиллари (31–40 ёш) кўпроқ даволаниш ҳамда уй-жойни таъмирлашга маблағ сарфламоқчи эканини билдирган.
Шунингдек, 41–50 ёшлилар ҳам ўхшаш йўналишларда: даволаниш, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа эҳтиёжлар учун харажат қилишни режалаштирмоқда. Ушбу гуруҳда тўй ва автомобиль хариди йўналишидаги харажатлар ҳам юқори кўрсаткичда сақланиб қолмоқда.
Катта ёшдагилар(50 ёшдан юқори)да даволаниш мутлақ устувор йўналишга айланган бўлиб, қолган барча харажат мақсадлари камроқ улушга эга.
Келгуси чоракда ҳам аҳоли уй-жой таъмирлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳаларга сарфларини давом эттиришни режалаштирган. Бунда автомобиль хариди ва тўй маросимлари каби йирик харажатлар ҳам инобатга олинган.
Сўров натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу товар ва хизматларга бўлган талабнинг яқин истиқболда ҳам юқори даражада сақланиб қолишини кутиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ