Адлия вазирлиги «Ўзбекконсерт»дан 10 нафар хонанданинг лицензиясини бекор қилишни сўради

Сақлаш
12:44 / 22.05.2025 7 0

Адлия вазирлиги 2024 ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида муаллифлик ҳуқуқини бузган ва суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочига оид маълумотларни «Ўзбекконсерт» давлат муассасасига тақдим этиб, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича зарур чораларни кўришни сўради.

 

Маълум бўлишича, ушбу маълумотлар шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида тўпланган.

 

«Қонунчиликка мувофиқ лицензия талаблари ва шартлари литсензиат томонидан мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилиши лозим», дейилади вазирлик хабарида.

 

Таъкидланишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган ижрочилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.

 

Вазирлик муаллифлик ҳуқуқи бузилган ижод вакилларидан «1008» ишонч телефонига боғланишни ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишни сўрамоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//