Жамият
Президентнинг сайёҳлар оқимини кескин ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатда ички туризмни оммалаштириш, бунда хизматларни рақамлаштириш ҳамда диверсификация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳам мақсад қилинган.
Жумладан, эндиликда Ягона миллий туризм платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилаётган Ўзбекистон фуқаролари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмасдан, MyID тизимида идентификациядан ўтиши мумкин бўлади.
Бунда мазкур тартиб фақатгина Ягона миллий туризм платформасига уланган меҳмонхоналарга хос бўлиб, уларнинг шахсий кабинетларида QR-код ёки юзни таниш тизими ёрдамида меҳмонларни идентификация қилиш функцияси ишга туширилади.
Ягона миллий туризм платформаси 2025 йил 1 сентябрдан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган.
У маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун барча турдаги хизматларни, жумладан, турар жойни онлайн банд қилиш, автомобиль ижараси ва таксига буюртма бериш, автобуслар, самолётлар ва поездларга чипталар сотиб олиш, музейлар ва аттракционлар, гид ва экскурсовод хизматларини бирлаштиради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77818
Жамият
56755
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ