Семизлик даражаси энг паст бўлган дунёдаги 10 та давлат

Сақлаш
11:41 / 22.05.2025 10 0

WorldAtlas томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Вьетнам дунёда семизлик даражаси энг паст бўлган давлат баҳоланади — аҳолининг атиги 2,1 фоизи семиз деб ҳисобланади. Бу кўрсаткичдан кейинги ўринларда эса Бангладеш (3,6 фоиз), Шарқий Тимор (3,8 фоиз), Ҳиндистон (3,9 фоиз) ва Камбоджа (3,9 фоиз) жой олган.

 

Рўйхатнинг қолган беш ўрнида эса Непал (4,1 фоиз), Япония (4,3%фоиз), Эфиопия (4,5 фоиз), Жанубий Корея (4,7 фоиз) ва Эритрея (5 фоиз) бор.

 

 

Шуни таъкидлаш керакки, бу рақамлар асосан ўз-ўзини баҳолаш асосида йиғилган бўлиб, ҳақиқий семизлик даражаси ундан юқорироқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир давлатда семизлик тушунчаси ва уни аниқлаш мезонлари турличадир.

 

Семизлик даражасининг паст бўлишига бир қанча омиллар сабаб бўлади, жумладан овқатланиш тартиби, жисмоний фаоллик ва генетик омиллар. Юқорида санаб ўтилган кўплаб давлатларда одамлар анъанавий, яъни камроқ қайта ишланган маҳсулотлар, кўпроқ сабзавот, мева ва дон маҳсулотларига асосланган овқатлар истеъмол қилишади. Шунингдек, улар кўпроқ жисмоний фаол бўлишади, чунки кўпинча қишлоқ хўжалиги ёки бошқа жисмоний меҳнат талаб қилувчи ишлар билан шуғулланишади.

 

Бироқ, семизлик даражасининг пастлиги ҳар доим ҳам мамлакат соғлом дегани эмас. Масалан, юқоридаги баъзи давлатларда камбағаллик ва тўйиб овқатланмаслик даражаси юқори. Шунингдек, Япония каби айрим давлатларда семизлик даражаси паст бўлсада, чекиш каби сурункали касалликларга олиб келувчи хавф омиллари юқори бўлиши мумкин.

 

Умуман олганда, маълумотлар шуни кўрсатадики, овқатланиш тартиби ва жисмоний фаоллик семизлик даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Соғломроқ овқатланадиган ва фаолроқ турмуш тарзига эга давлатларда семизлик даражаси паст бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//