
Жамият
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари белгиланди. Жумладан:
▪️ болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улуши 65 фоизгача оширилади;
▪️ онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш чораси кўрилади;
▪️ саратон касаллигига чалинган болалар 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олинади.
Шунингдек, 2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси ҳам ишлаб чиқилган.
Фармон билан мазкур стратегияни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Маълумот учун, стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллель равишда кенгайтирилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ