
Илм-фан
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий таълимда бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Хусусан:
Дилноза Шавкатовна Хўжаева Қўқон давлат университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Қўқон давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.
Тўлаганов Баҳром Абдуқобилович Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент архитектура-қурилиш университети Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётганди.
Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди. С.Сиддиқова бунгача Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида ишлаган.
Расул Нортожиевич Тўраев Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори этиб тайинланди. Р.Тўраев тайинловга қадар Термиз давлат университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.
Сиёсат
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ