Бугун Тошкентнинг 5 туманида газ, яна айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча бўлмайди

Сақлаш
10:26 / 21.05.2025 10 0

Бугун, 21 май куни Тошкентнинг 5 туманида 1 000 дан ортиқ ерли хонадон ва 100 дан ортиқ "дом"да  вақтинча газ бўлмайди. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминотининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

 

Таъмирлаш ишлари туфайли қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади:

 

- Олмазор тумани (10:00 дан 17:00 гача): “Қизғалдоқ” МФЙдаги 235 та ерли хонадонда, 2 та йирик истеъмолчида;

- Чилонзор тумани (10:00 дан 16:00 гача): “Катта Олмазор” МФЙдаги 12 та кўп қаватли уйда, 5 та йирик истеъмолчида;

- Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 16:00 гача): Навоий кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйда;

- Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Мевазор” МФЙдаги 483 та хонадонда, 11 та йирик истеъмолчида;

- Сергели тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Номданак” МФЙдаги 510 та ерли хонадонда, 7 та йирик истеъмолчида.

 

Шунингдек, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖнинг Телеграмдаги расмий саҳифасида ҳам пойтахт туманларининг баъзи ҳудудларида электр таъминоти ҳам бўлмаслиги ҳақида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

 

- Мирзо Улуғбек тумани: «Улуғбек шаҳарча» ҳамда «Бўз» МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 11:00 дан 17:00 гача;

- Миробод тумани: «Биродарлик» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
 

Хабарга кўра, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//