Мактаб дарслиги йўқолса ким тўлайди ва унинг жаримаси қанча бўлади?

Сақлаш
15:28 / 20.05.2025 8 0

«Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъий назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлса, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди. Ёки унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини тўлаши шарт бўлади.

 

Ушбу жараёнда ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар (ёки ўқитувчилар) зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:

▪️ 1-синф — ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун унинг бир баравари миқдорида;

 

▪️ 2–4- синф — ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун унинг икки баравари миқдорида;

 

▪️ 5–11-синф — ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун унинг тўрт баравари миқдорида.

 

Маълумот учун, умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//