Одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилди

Сақлаш
14:20 / 20.05.2025 7 0

Ўзбекистон Республикасининг 1065-сон қонуни билан Жиноят кодекси 135-моддасига одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

 

Унга кўра, одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда содир этганлик:

▪️ 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди (Илгари мазкур жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган).

 

Шунингдек, ушбу жиноят жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса:

▪️ 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилди (Илгари мазкур жиноят учун 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган)

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//