Жамият
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар онлайн шаклда my.gov.uz ҳамда аriza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Ҳужжат топширишда:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари аниқ ва бехато киритилиши лозим);
➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган) кабилар талаб этилади.
Эслатиб ўтиш лозим, талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» (аъло) бўлиши лозим.
Маълумот учун, Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар қабул қилинади (5-синфга).
Мазкур турдаги мактаблар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56641
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ