Ўзбекистон учта давлат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этади

Сақлаш
10:33 / 20.05.2025 7 0

Туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади.

 

Президент фармони билан ушбу давлатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.

 

Мазкур тартиб 2025 йил 1 июндан амалда бўлади.

 

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар жорий йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари ҳисобланади:

▪️ республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд АҚШ долларига етказиш;

 

▪️ ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.

 

Бундан ташқари, 2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

 

Шу йилдан бошлаб эса ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этиб борилади.

 

Шунингдек, июнь ойидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастурини амалга ошириш учун ҳар ойнинг 2-ҳафтасида (шанба ва якшанба кунлари) «Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» бўлиши тасдиқланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//