Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди

Сақлаш
17:23 / 19.05.2025 4 0

Ўзгидромет 23 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасида – кундуз кунлари ҳаво +35– +38, жанубда ва чўл ҳудудларда +40– +42 даражагача исийди.

 

Иш ҳафтасининг охирига келиб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат +30– +32 даражагача пасаяди.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22-23 майда

айрим жойларда (баъзида) шамол 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

 

22-23 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида 19-23 май кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

 

20–22 майда ҳарорат аста-секин +35– +38 даражагача кўтарилади, 23 майда +30– +32 даража бўлади.

 

22-23 май кунлари шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//