
Жамият
«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Таъкидланишича, ҳужжат Меҳнат кодексига мувофиқ, шунингдек, соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши мумкин бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
У билан тасдиқланган 1-иловага кўра, қуйидаги ишлар ва касблар ўқувчилар меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги фаолият ҳисобланади:
▪️ Рассом;
▪️ Оилавий корхона аъзоси;
▪️ Овқатланиш корхонаси хостести;
▪️ Буфетчилар;
▪️ Маркачи;
▪️ Сутли коктейль тайёрловчи;
▪️ Бариста (кофе тайёрловчи);
▪️ Титестер (чой дегустатори);
▪️ Шоколатчи;
▪️ Мозаика устаси;
▪️ Соатсоз;
▪️ Чипта тарқатувчиси;
▪️ Ноозиқ-овқат товарлари сотувчиси;
▪️ Озиқ-овқат товарлари сотувчиси;
▪️ Деҳқон хўжалиги аъзоси;
▪️ Ёғоч буюмлар тайёрловчи касбкор;
▪️ Ёғоч ўймакори;
▪️ Халқ ўйинчоқларини тайёрловчи касбкор;
▪️ Пойабзал тозаловчи;
▪️ Аёллар сартароши;
▪️ Эркаклар сартароши;
▪️ Ошхона ишчиси;
▪️ Идиш ювувчи;
▪️ Ёрдамчи ишчи;
▪️ Чой тарқатувчи;
▪️ Қоғоз буюмларни ўровчи (ёпиштирувчи);
▪️ Товарларни жамловчи;
▪️ Хомашёни очувчи;
▪️ Деталь ва буюмларни тахловчи;
▪️ Буюмларни тахловчи;
▪️ Тахловчи-қадоқловчи;
▪️ Қадоқловчи;
▪️ Қоғоз пакетларни тайёрловчи;
▪️ Карта ва ўраш материалларини тайёрловчи;
▪️ Қопқоқларни тайёрловчи;
▪️ Ҳунар ўрганувчи;
▪️ Юкчи;
▪️ Ишбай юкчи;
▪️ Ёрдамчи ишчи;
▪️ Сув қуювчи.
Маълумот учун, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан (юкчи ва ишбай юкчи) иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек, улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.
Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги шарт.
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда уларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.
Жумладан, ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар белгиланадиган энг кам иш ўринлари ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий бандлик органларининг йўлланмаси билан ишга жойлашиши мумкин.
Иш вақтининг давомийлиги ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмаслиги лозим.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг зиммасига юкланиши кўрсатилган.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 23 майгача давом этади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ