
Сиёсат
Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт жамоат транспортида метрополитеннинг ўрни жуда катта. Йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида янги йўналишлар қурилмоқда. Юнусобод йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли Сергели туманигача узайтирилди. Давлат раҳбари ташаббуси билан Тошкентда ерусти метроси ҳам пайдо бўлди – Дўстлик бекатидан Сергелигача бўлган ерусти ҳалқаси барпо этилди. Бу янги йўналишлар пойтахтимизнинг Юнусобод, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларини боғлаб, аҳолининг кундалик қатновига катта қулайлик яратди.
Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Бу бўйича ўтган аввалги муҳокамаларда Президентимиз лойиҳани маблағ ва қулайлик жиҳатидан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосида тайёрланган янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллель равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.
Ҳозирги кунда шу томондан пойтахт марказига бир кунда 47 мингта автотранспорт, жами 194 мингта йўловчи кириб келиши кузатилмоқда. Режалаштирилган янги йўналиш 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимотда лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ