
Жамият
2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади, деб хабар берди Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
Маълум бўлишича, QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Бунда рўйхатдан ўтиш учун:
▪️ шахсий кабинет яратиш;
▪️ фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
▪️ Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.
Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:
➖ Беларусь фуқаролари;
➖ 6 ёшгача бўлган болалар;
➖ виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ