
Маданият
Япониянинг Осака шаҳрида Expo 2025 жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон павильони тақдим этилди. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан шунчаки меъморий иншоот эмас, балки маданият, технология ва барқарор ривожланиш уйғун бўлган «Билимлар боғи» бўлган.
«Кўргазма бошланганидан буён павильонимизга 100 минг нафардан зиёд меҳмон ташриф буюрди», деб ёзди Мирзиёева ўз Telegram саҳифасида.
Хабарга кўра, Ўзбекистон павильони кўргазмада «Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси» номи билан иштирок этган.
«Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим», деди Саида Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, айнан павильоннинг меъморий ва мазмуний асосини Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари ташкил этди. Улар илҳом манбаи сифатида танлаб олинган.
«Павильон жамиятимиз каби маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилма-хиллигидир. Ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашига хизмат қилади», деди Мирзиёева.
Президент ёрдамчиси, шунингдек, Expo 2025'нинг очилиш маросимида ҳам нутқ сўзлаган. У ўз нутқида Ўзбекистон ўз келажагини барқарор тараққиёт, таълим ва инновацияларда кўришини алоҳида таъкидлаган.
«Ёш авлод энергияни тоза манбалардан олиши, маданият эса одамларни бирлаштирувчи куч бўлиши биз учун жуда муҳим», деди Саида Мирзиёева.
Тадбир давомида Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳам чиқиш қилган.
Шунингдек, дастур доирасида гала-концерт, жумладан, Аматобу Кагуранинг Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги азалдан дўстона алоқаларни мадҳ этувчи «Celestial Dance» номли янги асарининг жаҳон премьераси бўлиб ўтган.
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ