Жаҳон
АҚШнинг собиқ президенти, 82 ёшли Жо Байденда простата саратони аниқланди. Саратон агрессив шаклдалигига қарамай, уни даволаш мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда The New York Times (NYT) Байден вакилига таяниб хабар берган.
"Байденда саратоннинг агрессив формаси бўлса-да, у гормонларга таъсирчан кўринади. Бу эса саратонни самарали даволаш имконини беради" — дейилади баёнотда.
Ушбу ташхис беморнинг простата безида кичик тугун аниқланиб, чуқурроқ текширувлар талаб қилгач қўйилган.
82 ёшли Жо Байден истеъфога чиққанида мамлакатнинг энг қария президенти бўлган. Ўтган йилги президентлик сайловларида у яна ўз номзодини илгари сурмоқчи эди. Бироқ кейинчалик ўз вице-президенти Камала Харрис кандидатурасини қўллай бошлади. Бу қарорга келиш сабабларидан бири унинг саломатлигидаги муаммолар бўлган, дейилади NYT нашрида.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51090
Жамият
//
Изоҳ йўқ