
Жамият
ЙҲХХ матбуот хизмати Наманган вилоятида олиб борилган махсус назорат тадбирлари натижаси бўйича ахборот берди.
Қайд этилишича, вилоятда 24 соат ичида 2 мингдан ортиқ қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, 756 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган. 394 та ҳолатда тегишли ҳужжатсиз автомашина бошқариш, 45 та вояга етмаганларга транспорт воситасини ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари аниқланган.
Маълумот учун, Президент 15 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётганини, ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўплигини айтган эди.
Шу муносабат масъулларга билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилган.
Хабарга кўра, Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев автомобилларни ижарага берувчи Telegram гуруҳ ва каналларнинг аксарият аъзолари мактаб ўқувчиларидан иборатлигини айтган.
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ