2022 йилда қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?

Сақлаш
16:32 / 06.01.2022 1180 0

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ва Президентнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

2022 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари:

  1. Халқ таълими вазирлиги – 25,81 трлн сўм (ўтган йилда 22,17 трлн сўм);
  2. Мактабгача таълим вазирлиги – 6,49 трлн сўм (ўтган йилда 6,79 трлн сўм). Шундан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар – 1,5 трлн сўм( ўтган йилда бу миқдор 1,2 трлн сўмни ташкил этган);
  3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 4,14 трлн сўм( ўтган йилда 2,98 трлн сўм). Шундан 178, 5 млрд сўми талабалар турар жойини барпо этиш бўйича субсидиялар(2021 йилда ётоқхона билан қамраб олинмаган ва уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўловига субсидиялар 72,2 млрд сўмни ташкил этган);
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 3,08 трлн сўм( ўтган йилда 4,45 млрд сўм). Шундан одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар – 95,4 млрд сўм( 2021 йилда бу миқдор 50,8 млрд сўмни ташкил этган);
  5. Маданият вазирлиги – 728 млрд сўм( ўтган йилда 1,03 трлн сўм);
  6. Инновацион ривожланиш вазирлиги – 843,3 млрд сўм(ўтган йилда 747,8 млрд сўм);
  7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 1,324 трлн сўм(ўтган йилда 1,8 трлн сўм). Шундан сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига трансфертлар – 981,3 млрд сўм (2021 йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ичимлик суви ва оқава сув тизимларини ривожлантириш учун 1,395 трлн сўм маблағ ажратилган);
  8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 615,8 млрд сўм(ўтган йилда 1,72 трлн сўм);
  9. Сув хўжалиги вазирлиги – 3,44 трлн сўм( ўтган йилда 2,97 трлн сўм). Шундан пахта хомашёси етиштирувчилари томонидан томчилатиб суғоришни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун харажатлар – 935 млрд сўм( 2021 йилда 198,8 млрд сўм);
  10. Энергетика вазирлиги – 55 млрд сўм (ўтган йилда 1,13 тлрн сўм. Шундан республика истеъмолчиларининг эҳтиёжларини таъминлаш учун табиий газни сотиб олиш ва сотишнинг ўртача нархидаги фарқни қоплашга 1 трлн сўм субсидия ажратилган);
  11. Транспорт вазирлиги – 5,87 трлн (ўтган йилда 6,81 трлн сўм). Шундан автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига трансфертлар – 4,82 трлн сўм;
  12. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси – 38,4 млрд сўм( ўтган йилда 45,7 млрд сўм);
  13. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – 1,1 трлн сўм ( ўтган йилда 1,28 трлн сўм);
  14. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – 186,6 млрд сўм;
  15. Туризм ва спорт вазирлиги – 1,71 трлн сўм( ўтган йилда 1,06 трлн сўм). Шундан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси воситасида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган шахсларга ажратилган маблағлар – 60 млрд сўм;
  16. Саноат хавфсизлиги қўмитаси – 14,3 млрд сўм(ўтган йилда 12 млрд сўм);
  17. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – 136,8 млрд сўм( ўтган йилда 105,8 млрд сўм);
  18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – 516,5 млрд сўм(ўтган йилда 609,3 млрд сўм);
  19. Монополияга қарши курашиш қўмитаси – 9 млрд сўм( ўтган йилда 7,6 млрд сўм);
  20. Давлат активларини бошқариш агентлиги – 10,7 млрд сўм(ўтган йилда 7,1 млрд сўм);
  21. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 1,25 трлн сўм(ўтган йилда 835,5 млрд сўм). Шундан бандликка кўмаклашиш жамғармасига трансфертлар – 940 млрд сўм;
  22. Давлат статистика қўмитаси – 224,5 млрд сўм( ўтган йилда 210,4 млрд сўм);
  23. Қурилиш вазирлиги – 358,9 млрд сўм ( ўтган йилда 333,8 млрд сўм);
  24. Ташқи ишлар вазирлиги – 532,1 млрд сўм(ўтган йилда 551,8 млрд сўм);
  25. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – 415,8 млрд сўм(ўтган йилда 408,4 млрд сўм). Шундан экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун харажатлар – 110 млрд сўм ( 2021 йилда 150 млрд сўм);
  26. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 160 млрд сўм( ўтган йилда 136,1 млрд сўм);
  27. Адлия вазирлиги – 178,9 млрд сўм( ўтган йилда 145,5 млрд сўм)
  28. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – 761,1 млрд сўм(ўтган йилда 480,6 млрд сўм). Шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига трансфертлар – 500 млрд сўм(2021 йилда 200 млрд сўм ажратилиши белгиланганди);
  29. Молия вазирлиги – 73,27 трлн сўм( ўтган йилда 67,9 трлн сўм). Шундан аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун харажатлар – 1,76 трлн сўм(2021 йилда 1,93 трлн сўм), давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар – 4,04 трлн сўм(2021 йилда 2,59 трлн сўм), бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўйича ижтимоий харажатлар – 4,35 трлн сўм (2021 йилда 4,24 трлн сўм), иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизматлар турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар – 11,35 трлн сўм, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатлар – 1,7 трлн сўм(ўтган йилда 4,26 трлн сўм);
  30. Давлат солиқ қўмитаси – 1,53 трлн сўм (ўтган йилда 1,19 трлн сўм);
  31. Вазирлар Маҳкамаси – 1,60 трлн сўм( ўтган йилда 2,23 трлн сўм). Шундан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага трансфертлар – 500 млрд сўм( 2021 йилда – 323 млрд сўм);
  32. Президент Администрацияси – 814,6 млрд сўм(ўтган йилда 1,44 трлн сўм);
  33. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги – 236,2 млрд сўм;
  34. Ҳисоб палатаси – 67,6 млрд сўм;
  35. Сенат – 59,9 млрд сўм (ўтган йилда 38,4 млрд сўм);
  36. Қонунчилик палатаси – 243 млрд сўм( ўтган йилда 224,7 млрд сўм);
  37. Омбудсман – 7,6 млрд сўм(ўтган йилда 4 млрд сўм);
  38. Бош прокуратура – 1,357 трлн сўм(ўтган йилда 1,375 трлн сўм);
  39. Олий суд – 1 трлн сўм(ўтган йилда 838 млрд сўм);
  40. Конституциявий суд – 12,2 млрд сўм(ўтган йилда 6,5 млрд сўм);
  41. Судьялар олий кенгаши – 33,1 млрд сўм(ўтган йилда 23,2 млрд сўм);
  42. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги – 21,1 млрд сўм(ўтган йилда 25,4 млрд сўм);
  43. Марказий сайлов комиссияси – 12 млрд сўм(ўтган йилда 279 млрд сўм);
  44. Болалар омбудсмани – 1,3 млрд сўм;
  45. МТРК – 561,3 млрд сўм( ўтган йилда 427,1 млрд сўм);
  46. ЎзА – 20,6 млрд сўм( ўтган йилда 26,6 млрд сўм);
  47. Президент таълим муассасалари агентлиги – 430,5 млрд сўм;
  48. «Ўзархив» – 10,4 млрд сўм( ўтган йилда 8,4 млрд сўм);
  49. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – 197 млрд сўм;
  50. Кинематография агентлиги – 233 млрд сўм;
  51. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – 82,4 млрд сўм;
  52. Стратегик ривожланиш агентлиги – 7,5 млрд сўм;
  53. Маънавият ва маърифат маркази – 63,2 млрд сўм(ўтган йилда 80,4 млрд сўм);
  54. Ўзгидромет – 180,7 млрд сўм(ўтган йилда 128,1 млрд сўм);
  55. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ – 11,4 млрд сўм(ўтган йилда 9,6 млрд сўм)
  56. Ёшлар ишлари агентлиги – 212,8 млрд сўм(ўтган йилда 318 млрд сўм);
  57. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги – 148,4 млрд сўм( ўтган йилда 370,1 млрд сўм)
  58. ЎзФА – 328,2 млрд сўм( ўтган йилда 257,6 млрд сўм)
  59. Бошқа ташкилотларга – 29,06 трлн сўм.

2022 йилда иккинчи даражали бюджет тақсимловчиларига ажратиладиган маблағларининг чекланган миқдорлари:

Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси – 58,7 млрд сўм;
  • Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази – 5 млрд сўм;
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати – 263 млрд сўм.

Маданият вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Ўзбекистон Бадиий академияси – 112,2 млрд сўм;
  • Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона – 19,07 млрд сўм.

Туризм ва спорт вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Ўзбекистон Футбол ассоциацияси – 6, 2 млрд сўм;
  • Миллий олимпия қўмитаси – 135 млрд сўм;
  • Миллий паралимпия қўмитаси – 30,9 млрд сўм;
  • Маданий мерос агентлиги – 107,9 млрд сўм.

Солиқ қўмитасига алоқадор ташкилотлар

  • Кадастр агентлиги – 166 млрд сўм;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – 10,5 млрд сўм;

Вазирлар Маҳкамасига алоқадор ташкилотлар

  • Миллий антидопинг агентлиги – 3,8 млрд сўм;
  • Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси – 6,77 млрд сўм;
  • Давлат тест маркази – 17,8 млрд сўм;
  • Олий аттестация қўмитаси – 2,6 млрд сўм;
  • Дин ишлари бўйича қўмита – 113,8 млрд сўм;
  • Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – 6,4 млрд сўм;
  • Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи – 3,2 млрд сўм;
  • Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси – 12,8 млрд сўм;
  • «Нурлы жол» ва «Овози тожик» газеталари – 1,6 млрд сўм;
  • Ислом цивилизацияси маркази – 15,2 млрд сўм;
  • Давлат персоналлаштириш маркази – 10,2 млрд сўм;
  • Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази – 9,4 млрд сўм;
  • Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси – 5 млрд сўм (5 млрд);
  • Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – 30,4 млрд сўм;
  • Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази – 2,5 млрд сўм;
  • Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – 3,7 млрд сўм;
  • Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – 5,2 млрд сўм.

Президент администрацияси ҳузуридаги муассасалар

  • Давлат бошқаруви академияси – 24,7 млрд сўм;
  • Биринчи президент Ислом Каримов мажмуаси – 10,2 млрд сўм;
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти – 23 млрд сўм;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – 89,6 млрд сўм;
  • Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази – 18,5 млрд сўм;
  • Администрация ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси – 173 млрд сўм;

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги муассасалар

  • Парламент ҳузуридаги ННТни қўллаб-қувватлаш фонди – 82,3 млрд сўм;
  • Парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти – 10,6 млрд сўм;

Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар

  • Мажбурий ижро бюроси – 442,7 млрд сўм;
  • Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти – 195,2 млрд сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//