Ўзбекистон пара велоспорт бўйича жаҳон кубогида тарихда илк бор биринчиликни қўлга киритди

Сақлаш
18:08 / 18.05.2025 6 0

2025 йилнинг ўзбекистонлик пара велоспортчилар Италиянинг Маниаго шаҳрида бўлиб ўтадиган пара велоспортнинг Шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубогига йўл олган эди. Спортчилардан икки нафари шоҳсупага кўтарилди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси ўзининг Инстаграм саҳифасида.

 

Қайд этилишича, Т1 классда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Азиз Атахўжаев 40 км масофа бўйича ўтказилган гуруҳ пойгаларда олтин, 16 км масофа бўйича ўтказилган вақт пойгаларда бўлса кумуш медални қўлга киритган.

 

Спортчи ушбу натижани Италия ва Жанубий кореялик спортчиларни ортда қолдириш орқали қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихида илк бор мазкур кўрсатгични қайд этган.

 

 

Аёллар ўртасида Т1 классда майдонга тушган ўзбекистонлик Маржона Пардабоева бўлса 30 км масофа бўйича ўтказилган гуруҳ пойгасида кучли учликдан жой олиб, делегация ҳисобига иккита бронза медални қўшишга муваффақ бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//