Жамият
Ижтимоий тармоқларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини ўтказиш тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уларга муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, жорий ўқув йилининг охирги куни – 25 май, якшанба, дам олиш кунига тўғри келаётгани сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.
«Сўнгги қўнғироқ ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас таассуротларга бой бўлади. Айниқса, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун бу куннинг аҳамияти ва қадри ўзгача. Бир томондан, кўп йиллик қадрдон синфдошлар, меҳрибон устозлар, жонажон мактаб билан умрбод хайрлашиш осон эмас. Иккинчи томондан, мустақил ҳаётга қадам қўйиш завқи, янги марралар чорлови, талабалик сурури. Бу энди чинакам байрам!» – дейилади вазирлик берган ахборот матнида.
Вазирлик шунингдек, мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этишини таъкидлаб, бунда мактаб жамоаларини, битирувчиларни ва ота-оналарни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ