Жаҳон
Нью-Йоркда турга чиққан Cuauhtémoc Мексика ҳарбий кучлари кемаси Бруклин мостига урилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мост тагидан ўтаётган кеманинг ёритилган юқори қисми кўприкка урилиб, уларнинг синиб тушишига сабаб бўлганини кўриш мумкин.
Нью-Йорк мэри Эрик Адамс берган маълумотларга кўра, бортда 277 киши бўлган. Камида 19 киши жароҳатланиб, шифохоналарга жойлаштирилган, икки киши оғир аҳволда ва яна икки киши вафот этган.
Мексика президенти Клаудиа Шейнбаум вафот этган экипажнинг икки нафар аъзосига ҳамдардлик билан бирга, Нью-Йорк мэрига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51090
Жамият
//
Изоҳ йўқ