
Илм-фан
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ таълим соҳасидаги ислоҳотларни, хусусан, сифатли инклюзив таълимни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган, умумий қиймати 19,2 миллион АҚШ доллари бўлган иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ'нинг телеграм саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, ажратилган ресурслар иқлим ўзгариши тўғрисида хабардорликни ошириш, инклюзив амалиётларни ривожлантириш ва ижтимоий-эмоционал ўқитишни тарғиб қилувчи янгиланган Миллий Ўқув Дастури ва Баҳолаш тизимини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Бу эса барча болалар, жумладан, қизлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун зарур ҳаётий кўникмаларни эгаллашга ва келажакка яхшироқ тайёр бўлишга кўмаклашади.
«Ушбу дастур ҳамкорликнинг трансформация кучидан далолат беради. Бу, шубҳасиз, ўз вақтида амалга оширилган ва мазмунли сармоя бўлиб, Ўзбекистонда таълим соҳасида жуда зарур бўлган ислоҳотларни амалга ошириш учун муҳим имконият яратади», – дейди Реҳина Кастижио, ЮНИСЕФ'нинг Озбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.
Ҳамкор ташкилотлар Ислом тараққиёт банки (IsDB), Ислом тараққиёт жамғармаси (ISFD) ва Глобал таълим ҳамкорлиги (GPE) томонидан молиялаштирилган қўшма лойиҳа доирасида иш олиб боради.
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ