НКМК заводида 1.5 кг олтини бўлган махсулотни ўғирламоқчи бўлган ишчи ходимлар аниқланди

Сақлаш
11:48 / 17.05.2025 10 0

Навоий кон-металлургия заводининг уч нафар ходими таркибида 1,5 кг олтин бўлган ярим тайёр маҳсулотни яшириб қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводидаги 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси ўзаро тил бириктирган. Улар таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни талон-торож қилиш мақсадида завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйган.

 

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.

 

Ушбу ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми «а» (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//