
Жамият
«Республика олий таълим ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, «олий таълим ташкилоти бренди»ни яратиш ҳамда талабаларнинг кийиниш маданиятини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 1 августга қадар ҳар бир ОТМнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, тарихий ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий вазифаси ва ҳозирги замон талаблари асосида ноёб имиж ва бренд концепцияси ишлаб чиқилади.
Бунда ҳар бир ОТМнинг хусусияти, илмий ва таълим соҳасидаги ютуқлари, инновацион йўналишларидан келиб чиқиб, унинг логотипи ва визуал идентификацияси (сувенир, канцтовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) яратилади.
Лойиҳада ёзилишича, замонавий таълим услублари ва ижтимоий ташаббуслар(яъни эко лойиҳалар, ижтимоий ҳимоя) ҳам олий таълим ташкилотларининг бренди орқали тарғиб қилинади.
Шунингдек, қарорда ОТМлар ўз бренди акс эттирилган буюмлар ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда олийгоҳларнинг ўзида уларнинг савдо шохобчаларини ташкил этилиши белгиланган.
Таъкидланишича, 2025 йил ноябрь ойига қадар ОТМ логотипи, ташриф қоғози, мадҳияси ва визуал идентификациясини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилади. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун эса логотип туширилган махсус кийим, сувенир, канцтовар маҳсулотлари, турли хилдаги ўйинчоқ, флешка ва бошқа тегишли маҳсулотлар яратилади.
Аёл ходимлар ва талаба қизлар учун ўқиш ва хизмат фаолияти давомида олий таълим ташкилоти логотипи туширилган махсус кийимига ранги ва ўзига хос дизайни ОТМ томонидан танланган классик бичимдаги кофта-юбка ёки шим, блузка, жакет, ёпиқ пойабзал бўлиши, озодалик ва покизаликка амал қилиниши каби умумий талаблар қўйилади.
Эркак ходим ва талабаларнинг ОТМ логотипи туширилган махсус кийими эса ранги ва ўзига хос дизайни ОТМ томонидан танланган классик услубдаги шим, кўйлак, костюм, ёпиқ кўринишдаги пойабзал бўлиши шарт.
Жамоатчилик муҳокамаси 29 майгача давом этади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ