Ўзбекистонда VI асрга оид бронза танга топилди. У "Турк" сўзи акс этган тарихдаги илк топилма бўлиши мумкин

Сақлаш
11:13 / 16.05.2025 7 0

Тошкентда VI асрга оид бўлган, суғд ёзувида "Twrk x’γ’n" жумласи акс этган бронза танга топилди. Ёзув "Турк хоқони" деб таржима қилиниб, танга тарихда "турк" сўзи қайд этилган энг қадимги, биринчи топилма бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Танга ғарбий Гўктурк хоқонлигига мансублиги ва турк империясининг асосчиси Истеми хоқон авлодига тегишли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ушбу топилма Ўзбекистон Фанлар академияси, Миллий археология маркази илмий ходими, профессор, фанлар доктори Ғайбулла Бобоёров томонидан амалга оширилган.

 

Тошкент яқинидан топилган кўплаб қадимий тангалар орасида бу танга оддий туюлса-да, арзирли асос – суғд ёзувидаги "Турк" сўзининг акс этиши билан ажралиб туради.

 

Профессор сўзларига кўра, бу VIII асрдаги машҳур Ўрхун-Энасой ёзувларидан бир асрдан ҳам кўпроқ давр аввалроқ бўлган турк сўзининг маълум қўлланилишини 150 йил ортга суради.

 

Бу атаманинг илк қайд этилиши илгари Кул-Тегин, Билге-хоқон ёдгорликлари билан боғлиқ эди. Топилган танга бўлса милоддан аввалги 580-610 йилларга оид, олдинги даврга алоқадорликни билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//