Жамият
Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, «ASTIR» ва «Бегим» студиялари ҳамкорлигида, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров томонидан яратилган «Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат» ҳамда «Тўмарис» номли анимацион фильмлар Ҳиндистоннинг Ноида шаҳрида бўлиб ўтган халқаро «Global Festival of Journalism & AVGC» кино-фестивалида «Мукаммаллик учун» номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди.
.jpg)
Маълумот учун, ушбу анимацион фильмлар «Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат» кўп қисмли анимацион лойиҳаси доирасида яратилган бўлиб, унда бош қаҳрамонлар — Салма, Амир ва Зуҳра афсонавий даврга тушиб қолади. Улар фильм давомида Широқ, Спитамен каби жасур аждодларимиз билан учрашади. Ҳар бир қисмда уларга Руҳ бобо ва Семурғ қуши ҳамроҳлик қилади.
.jpg)
Икки қисмлик «Тўмарис» анимацион фильмида эса қадимий массагетлар маликаси — буюк аёл сиймоси Тўмарис (милоддан аввалги VI аср) ҳаёти ҳикоя қилинади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56684
Жамият
55891
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ