Жамият
Ўзгидромет марказининг хабарларига кўра, жорий йилнинг 14-18 май кунлари республикамизда ўртача меъёрдан +8– +10 даражада юқори, яъни +41– +43 градусгача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур саналарда очиқ ҳавода ишлайдиган фермерлар, боғдорлар ва деҳқонларга даладаги ишларни эрталаб соат 10:00 гача бажариш, соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган иссиқ вақт оралиғида эса ишларни тўхтатишни тавсия қилмоқда.
«Бундай об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай экан, жазирама иссиқнинг стрессли таъсирини юмшатиш учун агротехник тадбирларни илмий асосда ўтказиш зарур», дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик дала шароитида ишлаётганлардан қуёшда қолган пластик идишлардаги сувдан фойдаланмаслик, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрамоқда.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ