
Жаҳон
Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигида давлат хизматчиларига ChatGPT нейротармоғидан фойдаланиш тақиқланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.
Нима бўлди?
Бир кун аввал вазирликнинг вице-президенти Каниш Тулеушин Қозоғистонда давлат хизматчиларининг ChatGPTʼдан фойдаланиши аллақачон тақиқланганини таъкидлади. Тегишли фармон вазирлик раҳбари томонидан Жаслан Мадиев имзолаган. Масала фақат иш жараёнига тегишли бўлиб, маълумотлар сизиб чиқишидан ҳимояланиш мақсадида ушбу қарорга келинган. Шу билан бирга, Қозоғистон давлат хизматчиларига маҳаллий олимлар томонидан ишлаб чиқилган миллий нейротармоқдан фойдаланиш таклиф қилинмоқда.
Вазирлик реакцияси
Бугун, 15 май куни вазирлик ҳақиқатан ҳам улар "Ҳукуматнинг нозик маълумотлари"ни ҳимоялаш бўйича иш олиб бораётгани ҳақидаги хабарни эълон қилди. Бунинг учун 2024 йилда давлат секторида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ҳужжатни тасдиқлаган. Таъкидланишича, ҳужжат тавсиявий аҳамиятга эга ва сунъий интеллектдан фойдаланишда киберхавфсизлик даражасини ошириш мақсадида бўлган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ