
Жамият
Фото: Kolesa.kz
Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев Хоразмда Евро-5 стандартига жавоб берадиган, 7 ўриндиқли янги автомобиль ишлаб чиқариш бошланишини айтган эди. Унинг ишлаб чиқиладиган жойи Хоразм вилоятида Damas ва Labo заводи бўлади ва бунга 100 млн доллар ажратилади. Шу орқали ҳисобига бозордаги арзон автомобилга бўлган катта талаб қондирилиши режалаштирилган.
Шундай бўлсада, «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳозирда UzAuto Motorsʼнинг режасида йўқлигини маълум қилди.
«Damas ва Labo моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш айни пайтда кўриб чиқилмаяпти. Маҳсулотлар қаторида ўзгаришлар бўлса, расмий саҳифаларимизда олдиндан хабар берамиз», — дейилади компания изоҳида.
Таъкидлаш лозим, Тупроққалъадаги «Дамас» заводида бўлиши кутилаётган катта янгиликдан сўнг ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Срумкўдуе N400 ёки Wuling автомобилларини ишлаб чиқариш бошланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати мазкур миш-мишларга ҳам аниқлик киритиб ўтди.
«Янги модель истеъмолчиларнинг истак ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда танланади. Айни пайтда техник хусусиятларнинг маҳаллий фойдаланиш шароитларига мослиги, ишончлилиги ва қулайлиги бўйича потенциал автомобиль моделлари ўрганиляпти», дейилади компания хабарида.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ