
Жамият
Давлат раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишдаги чора-тадбирга ҳам эътибор қаратилди. Бу борада алоҳида қонун ҳам қабул қилингани айтилди.
«Тўғри, бугунги кунда ёшлар маънавияти билан ҳамма шуғулланяпти. Лекин, зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларнинг тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича профессионал ташкилот йўқ», деди Шавкат Мирзиёев.
Шу муносабат билан Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.
Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Шунингдек, маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти эса марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.
Шу билан бирга, бу масалалар фақатгина битта марказнинг иши бўлиб қолмаслиги, масъул барча вазирликлар марказ билан ишларни бошлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.
Бундан ташқари барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилди.
Масалан, ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ