Шавкат Мирзиёев мактабларга жиҳоз олиб бермаган 16 нафар ҳокимни танқид қилди

Сақлаш
14:31 / 15.05.2025 9 0

Мактаб таълими юзасидан ташкил этилган видеоселектор йиғилишида ўтган йили 1,5 мингта мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг таълим дастури жорий қилингани таъкидланди.

 

Хабарга кўра, шундан 300 тасида замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари йўқлиги қайд этилган.

 

Икки йил олдин тармоқлар талаби асосида 289 та мактабнинг 10-синф ўқувчиларига 60 турдаги касбларни ўргатиш бошланган эди. Шундан 114 та мактабга тадбиркорлар бириктирилиб, 4 минг нафар ўқувчи 2 млндан 5 млн сўмгача ойлик олмоқда.

 

Йиғилишда мактабларга ёрдам бермаган ҳокимликларга тўхталиб ўтилди.

 

Жумладан, Деҳқонобод, Ғузор, Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Гулистон, Сардоба, Ховос, Бойсун, Денов, Шўрчи, Музработ, Бувайда, Данғара, Ҳазорасп, Хонқа туманлари ҳокимларига биттадан мактабни ушбу тизимга мослаштириш топшириғи берилган эди.

 

Лекин, улар касбга ўқитиш учун на зарур жиҳоз, на хом ашё олиб бергани танқид қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//