
Жаҳон
Яшаш жойини танлаш муҳим қарор ҳисобланади, ва энг яхши мамлакатни топиш ҳаёт сифати учун муҳим аҳамиятга эга. Ceoworld нашри ҳаёт сифати, умр давомийлиги, таълим, сиёсий барқарорлик, ҳар бир кишига тўғри келадиган даромад ва имкониятлар каби омилларни чуқур таҳлил қилган ҳолда 2025 йилги яшаш учун дунёдаги энг яхши давлатлар рўйхати тузди.
Рейтингга 196 та давлат киритилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Мамлакат Инсон Тараққиёти Индекси (HPI) бўйича 70,94 бал тўплаган ва 108-ўринга лойиқ кўрилган. Яшаш даражаси жиҳатидан эса «юқори» дея баҳоланган.
Дунё бўйича ҳаёт сифати энг юқори мамлакат деб Швейцария топилган – 97,9 балл. Кейинги ўринни эса Норвегия банд қилган – 97,87 балл.
Осиё қитъаси бўйича энг яхши кўрсаткич Гонконгга тегишли. Хитойнинг мамлакат жануби-шарқидаги махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланувчи бу маскан рейтингда 97,31 балл олган ва 4-ўринда кўрсатилган.
Қўшни Қозоғистон рўйхатда 70-ўринда турибди – 79,32 балл. Туркманистон 96-ўринда – 73,54 балл. Қирғизистон 119-ўринда – 68,2 балл.
Тожикистон 128-ўринда бўлиб(63,4 балл), ҳаёт сифати «ўртача» баҳо олган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ