Жамият
Айни кунларда фуқароларнинг электрон почталарига солиқдан қарзи борлиги ва уни тўлаш зарурлиги ҳақида хабарномалар келиб тушаётгани кузатилмоқда.
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, қўмита номидан юборилган ушбу хатлар фирибгарликнинг бир кўриниши бўлиб, солиқ хизматига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Солиқ органлари солиқ тўловчиларга электрон ҳужжатларни фақат my.soliq.uz ва my3.soliq.uz порталидаги шахсий кабинет орқали юборади
Ҳисобланган солиқлар ва қарздорлик ҳақидаги барча маълумотлар реал вақт режимида шахсий кабинетда ва Солиқ мобил иловасида мавжуд», дейилади хабарда.
Агар саволлар юзага келса, солиқ тўловчилар ўзларига бириктирилган солиқ инспекторига мурожаат қилиши мумкин. Унинг алоқа маълумотлари шахсий кабинетда кўрсатилган бўлади.
Қўмита тасдиқланмаган маълумотлар, шубҳали ҳаволалар, юкламалар ва илова файлларидан сақланишни сўрамоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77818
Жамият
56755
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ