Мудофаа вазирлиги томонидан жадидлар ҳақида танлов ўтказилади

Сақлаш
09:37 / 15.05.2025 5 0

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти томонидан «Жадидларнинг маънавий қаҳрамонлиги» танлови эълон қилинди.

 

Унда олимлар, ёзувчи ва профессионал ижодкорлар, журналистлар, ҳарбий хизматчилар, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари мутахассислари, тадқиқотчилар ҳамда «Ватанпарвар» нашри ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

 

Танлов ўтказишдан мақсад маърифатпарвар жадидларнинг ҳурриятга эришиш йўлидаги ибратли ҳаётини тарғиб қилиш, ғояларини ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар онгига сингдириш, адабий-эстетик тафаккурини шакллантириш, уларда миллий руҳ, ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш, янги марралар сари ундашдир.

 

Маълумот учун, тақдим этилган ижодий ишлар – мақола, очерк, эссе ва бошқа бадиий ижод намуналари 2025 йилнинг 10 апрелидан 2025 йилнинг 10 августигача (wорд шаклида, 14 шрифтда, кирилл ёки лотин алифбосида) «Ватанпарвар» бирлашган таҳририятига юборилиши лозим (Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй/ (Telegram: (90) 968-62-08).

 

Ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

▪️ муаллиф паспорти (шахсини тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси;

▪️ муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари;

▪️ муаллифнинг хизмат (иш) жойи.

 

Мурожаат телефонлари – (55) 511-25-91; (55) 511-25-82.

 

Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

➖ 1-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари, диплом;

 

➖ 2-ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари, диплом;

 

➖ 3-ўрин (2 та) – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, диплом;

 

➖ Рағбатлантирувчи мукофот (3 та) – базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баробари, диплом.

 

Танлов натижалари «Ватанпарвар» газетаси ҳамда мудофаа.уз сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

 

Танлов ғолиблари ва совриндорларига мукофотлар 2025 йилнинг 30 августига қадар тантанали равишда топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//