Тошкент вилоятидаги ноёб ёдгорликларга 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланади

Сақлаш
11:53 / 14.05.2025 7 0

Тошкент вилоятида 13 та ноёб ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

 

Бош прокуратура томонидан ўтказилган Тошкент вилоятидаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирларида бир қатор ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланган.

 

Хусусан:

 

- Оққўрғон туманида «Зокиртепа» (В – ВИИ асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд,
«Санчтепа» ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд;

 

- Паркент туманида «Қоравултепа» ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва «Ертепа» ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
Пискент туманида «Мингтепа» (миль. авв. В аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 млрд;

 

- Оҳангарон туманида «Думгалактепа» (В — ВИ асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд;

 

- Юқоричирчиқ туманида «Хожакайтепа» (В — ВИИ асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб 1,3 млрд;

 

- Ўртачирчиқ туманида «Туябўғизтепа» ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 млрд;

 

- Нурафшон шаҳрида «Чордаратепа» (ИИИ — ВИИИ асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб 1,2 млрд. сўм зарар етказилган.

 

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//