Мисрдаги миграцион текширувларда қоидаларни бузган 5 нафар ўзбекистонлик ҳам ушланди

Сақлаш
10:55 / 14.05.2025 2 0

13 май куни Мисрда ўтказилган миграцион текширувларда 5 нафар ўзбекистонлик ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълум қилган.

 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Мисрда бўлиб турган кўплаб хорижликлар, жумладан таълим олиш мақсадида келганларга нисбатан маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан уларнинг мамлакатда қонуний яшашлари юзасидан фаол текширув тадбирлари амалга оширилган. 13 май ҳолатига кўра, кўплаб хорижликлар қаторида 5 нафар ўзбекистонликлар мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушлаб турилгани аниқланган.

 

Жараёнда 1 нафар ўзбекистонлик унинг Миср ҳудудида қонуний асосда бўлиб турганини тасдиқловчи аниқ ҳужжатларни тақдим этгач вақтинча сақлаш марказидан чиқариилган. Қолган фуқаролар иши бўйича маҳаллий қонунчилик доирасида ўрнатилган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланган.

 

Элчихона ўзбекистон ватандошларига Мисрда бўлиш қоидаларига қатъий амал қилишлари, мамлакатда ҳаракатланиши давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш учун рухсатнома (иқома) ёки талабалик карталарини (университет, институт ва ҳ.к.) доим ўзлари билан бирга олиб юришлари лозимлигини эслатиб ўтган.

 

Ахборот матнида шунингдек, элчихона томонидан тегишли тезкор ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишни таъминлаш мақсадида бу каби текширув тадбирлари давомида ушланган фуқаролар юзасидан Элчихонага кечиктирмасдан маълум қилиш тавсия этилиб, боғланиш маълумотларини қолдиради: +20233364516, +20233361723 ва Телеграм: @shtabegypt).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//