Дунёнинг "энг камбағал президенти" бўлган Уругвайнинг собиқ раҳбари вафот этди

Сақлаш
10:05 / 14.05.2025 2 0

Ўзининг камтарона турмуш тарзи билан "Энг камбағал президент" лақабини олган Уругвайнинг собиқ раҳбари Хосе Мухика 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Яманду Орси маълум қилган.

 

"Чуқур қайғу билан ҳамкасбим Пепе Мухика вафот этганини маълум қиламиз. Президент, активист, лидер ва бошқарувчи. Сизни жуда соғинамиз. Бизга берганларингизнинг барчаси учун, халқингизга бўлган чуқур муҳаббатингиз учун раҳмат!" – деб ёзади у.

 

Мухика мамлакатга раҳбарлик қилган вақтда ўзининг деярли барча маоишини хайрияларга йўналтирган. 2024 йилги президентлик сайловларида у Орсини қўллаб-қувватлаган.

 

Ўша йили Мухика ўзида қизилўнгач саратони аниқланганини маълум қилган. Январь ойи бошида Busqueda`га берган интервьюсида у саратон жигарига ҳам тарқалганини маълум қилган. Мухика касаллик билан курашишни бас қилган.

 

"Нега? Чунки мен кекса одамман ва менда иккита сурункали касаллик бор. Менга биокимёвий даволаш ёки жарроҳлик амалиёти тўғри келмайди. Чунки менинг жисмим буни кўтаролмайди", – дея қарорини изоҳлаган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//